Абитуриентларнинг хужжатларини онлайн қабул қилиш

Фойдаланувчи хохлаган вақтда аккаунт очиши ва хужжатларини электрон шаклда жўнатиши мумкун.

Прием

ПРИЁМ ДОКУМЕНТОВ
ISFT использует электронную платформу для приёма документов.
Вы можете пройти регистрацию и сдать документы по ссылке www.admission.isft.uz

Перечень необходимых документов:
(Сканированная версия/копия)
  • Скан. копия паспорта с наличием страницы постоянного места прописки;
  • Скан. копия диплома об окончании среднего или средне-специального образования (Колледжа или Лицея);
    • Допускается без вкладыша;
  • Электронная фотография 3х4 на светлом фоне без редактирования;
  • Скан. Копия сертификата IELTS (если имеется);
  • Оплата за Вступительный Экзамен ISFT в размере 223,000 UZS (по окончании регистрации на сайте admission.isft.uz).

ТАЙЁРЛОВ КУРСИ

Бир семестр (4 ой)

Ушбу курс кейинчалик Асосий 4 йиллик дастур (Умумий таълим курси + Бакалавриат)га кириш мақсадида  ўз ичига умумий Инглиз тилидан интенсив дарсларни қамраб олади. Тайёгралик вақтида, ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқиб, Инглиз тилининг бошланғич курси (Elementary, Pre-Intermediate, Intermediate) дан бошлаб, юқори даража (Upper-Intermediate)гача тугаллашади, бу даража Умумтаълим Курси учун етарли бўлади. Курснинг ўзига хослиги шундан иборатки, Инглиз тилида дарҳол ўқиш бошланиб, мунтазам равишда кўп ишлатиладиган бизнес тушунчалар ва атамалар билан танишиб борилади, бу эса ўқувчиларнинг ишчан муҳитга тез кўникиб кетишларига ёрдам беради.

Тайёрланиш даврида ўқувчилар тўлиқ равишда ўзлаштириш мониторинги кузатуви остида бўладилар, бу жараён даврий равишда тест топшириш, гуруҳли лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек ўқувчиларнинг натижаларини яхшилашга қаратилган ўқитувчиларнинг ўринли танбеҳларини ҳам ўз ичига олади. 

ДАРСЛИКЛАР РЎЙХАТИ:

  • General English (Elementary, Pre-Intermediate, Intermediate);
  • Foundation of Mathematics.


МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Гуруҳлардаги машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар ва Интерактив лексиялар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Январь (Анъанавий Ёзги Қабул);

Февраль – Июнь (Қишки қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Жума, 16:00 – 20:00 (ўқув йили бошланишида ўзгариш эҳтимоли бор).

Талаблар:

  • ISFTда юзма-юз суҳбат (ISFT қабул комиссияси қаророрига мувофиқ);
  • Мантиқий савол тестлар ва инглиз тилини билиш даражасини (Elementary) текширувчи тест.

Абитуриент  Тайёрлов курсини муваффақиятли тугатганидан сўнг, кирган вақтига қараб кейинги академик семеcтрдан Асосий дастурни бошлайди:

- Агар абитуриент Тайёрлов курсини октябрда (Ёзги Қабул) бошлаган бўлса, февралдан;

- Агар абитуриент Тайёрлов курсини февралда (Қишки Қабул) бошлаган бўлса, октябрдан бошлаб Асосий дастурни ўқий бошлайди.


УМУМТАЪЛИМ КУРСЛАРИ  (1-курс)

(1 академик йил)

Ушбу курс талабани Асосий Бакалавриатга тайёрлаш учун  академик дастурга киритилган. Кейинги таълим босқичлари қатъий академик Инглиз тилида олиб борилишини эътиборга олган ҳолда, тилни ўқитиш бўйича замонавий жаҳон таълим дастурларидан фойдаланилган комплекс машғулотлар дастурга киритилган. Шунингдек, ушбу курс талабанинг келгусида ихтисослиги ҳақида фундаментал тушунчаларни ҳосил қилишга йўналтирилган бир қатор қўшимча танишув фанларидан ташкил топади.  

Умумтаълим Курси талабалари алоҳида ишчи гуруҳларга бўлинадилар ва амалий математика ҳамда академик инглиз тилидан кучайтирилган таълим оладилар, шунингдек бизнес, бухгалтерия, молия ва ахборот технологияларига йўналтирилади.

ДАРСЛИКЛАР РЎЙХАТИ:

  • Advanced English;
  • Fundamentals of Mathematics II;
  • Business Basics;
  • Academic English;
  • Introduction to Accounting;
  • Quantitative Methods.

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, гуруҳли машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар, Кейс воркшоплар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги Қабул);

Февраль – Январь, Июндан Сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки Қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 16:00 (Даср вақти академик йил бошида аниқ бўлади).

Талаблар:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даржасини билиш бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест.

Халқаро Амалий Бухгалтерия ва Молия, Оксфорд Брукс Университети, Буюк Британия

Йўналиш ўз ичига АССА халқаро дастур бўйича профессионал бухгалтерияни ўқитишни қамраб олади. Талабалар АССА нинг 9 та махсус асосий фанларидан иборат дастурларини ва Иқтисодиёт, Академик Инглиз тили, Шахсуй ривожланиш ва ҳ.к. каби бир қатор фанларни ҳам  ўрганадилар. Ушбу Бакалавриат курсини муваффақиятли тугатган талаба Oxford Brookes University (Буюк Британия) университетининг Бакалавр Дипломини олиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу курс Халқаро Дипломли ва Сертификатланган Бухгалтерлар Ассоциацияси (Буюк Британия)нинг қулай ва вариатив таълим дастурлари асосида бухгалтерлик ҳисоби, солиққа тортиш ва молиявий бошқарув соҳасида халқаро даражадаги тайёргарлик ва билим беришга қаратилган.  Бу тизимнинг ўзига хос ноёблиги касбий билим ва тажриба даражаси турлича бўлган талабаларга таълим олиш имкониятларини яратади.

АССА курси молиявий менежмент, аудит ёки солиқ соҳасида мутахассис бўлиш истагидан бўлган барча учун мўлжалланган. АССАга аъзо бўлганлар молиявий ҳисобот, бошқарув ҳисоботи, солиққа тортиш, ахборот технологиялари, стратегик режалаштириш ва умумий менежмент соҳаларида муваффақиятга эришиш имкониятини берувчи билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

ACCA квалификацияси турли бизнес секторларида муваффақиятли мавқега эга бўлишга – давлат ёки хусусий секторда, бухгалтерия фирмасида, хорижий компанияда ёки – молия, бухгалтерия ҳисоби, аудит, корпоратив ва солиқ ҳуқуқи соҳасида шахсий бизнесни ташкил қилишда ёрдам беради. ACCA дастури ҳисоботлар, этика, бошқарув масалалари, шунингдек молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро стандартларга риоя қилишга алоҳида эътибор қаратади.  

ACCA квалификацияси Халқаро Бухгалтерлар Федерациясининг (IFAC, Швейцария) бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро стандартларига мувофиқ келади.

ACCA квалификациясига эга бўлиш молия мутахассисларига исталган соҳада катта муваффақиятларга эришишида ёрдам беради: давлат ёки хусусий секторда, бухгалтерия фирмасида, хорижий компанияда ишлаши ёки шахсий бизнес билан шуғулланиши мумкин.

АССА дастурининг ўзига хос асосий хусусиятларидан бири таълим мазмуни ва таркибининг ҳар йили халқаро бухгалтерлик амалиёти тамойиллари ва бизнес, ҳисоботлар ва дунё иқтисодиёти соҳаларида қадриятларнинг долзарб ўзгаришларига мувофиқ ҳолда янгиланиши ҳисобланади.

ФАНЛАР РЎЙХАТИ:

  • F1 - Accountant in Business, Бухгалтер ва Бизнес;
  • F2 - Management Accounting, Бошқарув Ҳисоби;
  • F3 - Financial Accounting, Молиявий Ҳисоб;
  • F4 - Corporate and Business Law (GLO), Корпоратив Бизнес Ҳуқуқ;
  • F5 - Performance Management, Самарадорлик Бошқаруви;
  • F6 - Taxation (EN), Солиқ, Буюк Британия;
  • F7 - Financial Reporting, Молиявий Ҳисобот;
  • F8 - Audit and Assurance, Аудит и Бошқа хизматлар;
  • F9 - Financial Management, Молиявий Менежмент;
  • Fundamentals of Economics, Иқтисодиёт Асослари;
  • English for Academic Purposes, Академик Инглиз Тили;
  • Research and Analysis Project, Диплом иши.

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар, Кейс воркшоплар, Амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги Қабул);

Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки Қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 16:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

Талаблар:

  • ISFT Умумтаълим Курси (1 курс)ни муваффақиятли тугатиш ;
    • ЁКИ
  • Дарҳол 2 курсга кириш имконияти:
    • ISFT Математикаси бўйича имтиҳон, 60% ўтиш минимуми олган ҳолда;
    • IELTS Сертификати, Band Score 5.5+ – Overall.